Қуйидагилар акциядорлик жамиятининг предмети ҳисобланади :
- халқ истеъмоли товарларини сотиш; - чакана ва улгуржи савдо, тижорат-восита савдоси, нодир(антиквар) маҳсулотларни, тижорат- восита товарларини, қиммат металл ва қиммат тошлардан тайёрланган маҳсулотларни, санъат асарларини, халқ ҳунармандчилиги буюмларини, нашрий маҳсулотларни харид қилиш ва сотиш;
- инвесторларнинг молиявий маблағларини, ақлий мулк объектларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулки ҳамда айрим номулкий ҳуқуқларини жалб қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва фуқаролари эҳтиёжларини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Акциядорлик жамиятида сотилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш;
- ташқи иқтисодий фаолият, тадбиркорлик фаолияти; - янги корхоналар, шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этиш; - маркетингни амалга ошириш, ярмаркалар, кўргазмалар, аукционлар ўтказиш;
- ишлаб чиқариш фаолияти;
- амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш;
- воситачилик, дилерлик, консигнацион, шунингдек, савдо-воситачилик ва савдо-харид фаолиятини амалга ошириш;
- аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш, умумий овқатланиш тармоғини (кафетерийлар, ресторанлар, барлар) ташкил этиш.
Акциядорларнинг йилига камида бир марта чақириладиган умумий йиғилиши АЖни бошқаришнинг олий органи ҳисобланади. Акциядорларнинг ҳисобот йиғилиши молиявий йил тугагандан кейин узоғи билан 6 ойгача ўтказилади.
Кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, умумий йиғилишлар оралиғида акциядорларнинг манфаатларини ифодалайди, уставда назарда тутилган вазифаларни бажаради.
Кузатув кенгаши таркиби 9 кишидан иборат бўлиб, улар акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланадилар.
Бошқарув жамиятнинг ижроия органи ҳисобланади. У 9 кишидан иборат бўлиб, жамият ишларини ташкил этади ва акциядорларнинг умумий йиғилишига акциядорлик жамияти фаолияти якунлари тўғрисида йиллик ҳисобот тақдим этади.
Бошқарув аъзоларнинг асосий вазифаси -- жамият оладиган фойда миқдорини ошириш сиёсатини ишлаб чиқиш ва белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш. Бошқарув акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорлари ижросини ташкил этади.
ТАФТИШ КОМИССИЯСИ
Акциядорлик жамияти Бошқарувининг молиявий-хўжалик фаолияти назорати тафтиш комиссияси томонидан амалга ошоирилади. Тафтиш комиссияси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, давлат бошқаруви органларининг қонуности ҳужжатлари ва уставидан келиб чиққан ҳолда фаолият кўрсатади.
Тафтиш комиссияси 3 кишидан таркиб топади, улар акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланадилар.
Тафтиш комиссияси жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини ва жорий ҳужжатлаштириш ишларини йилига камида бир марта текширади ва тафтиш қилади.
+99871 233-62-88
info@tustore.uz