
Акциядорларнинг йилига камида бир марта чақириладиган умумий йиғилиши АЖни бошқаришнинг олий органи ҳисобланади. Акциядорларнинг ҳисобот йиғилиши молиявий йил тугагач, узоғи билан 6 ойгача ўтказилади. Кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, умумий йиғилишлар оралиғида акциядорларнинг манфаатларини ифодалайди, уставда назарда тутилган вазифаларни бажаради.
Кузатув кенгашининг таркиби 9 кишидан иборат бўлиб, улар акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланадилар.
Бошқарув жамиятнинг ижроия органи ҳисобланади. У 9 кишидан иборат бўлиб, жамият ишларини ташкил этади ва акциядорларнинг умумий йиғилишига акциядорлик жамияти фаолияти якунлари тўғрисида йиллик ҳисобот тақдим этади.
Бошқарув аъзоларнинг асосий вазифаси - жамият оладиган фойда миқдорини ошириш сиёсатини ишлаб чиқиш ва белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш. Бошқарув акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши йиғилишлари қарорлари ижросини ташкил этади.