Товарларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича жамият ва унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар
Танловлар (тендерлар) ҳақида ахборот
“Toshkent univermagi” АЖ томонидан ҳар йили Жамият молия-хўжалик фаолиятининг йиллик мажбурий текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотини аниқлаш бўйича танлов ўтказилади.
2021 йил якуни бўйича аудиторлик текшируви ўтказиш учун қуйидаги аудиторлик ташкилотларидан тижорат таклифлари киритилди:
1. " AUDIT- RUMANS" МЧЖ
2.«FTF - LEA - AUDIT» МЧЖ
3.«KRESTON TASHKENT» МЧЖ
Танловда аудиторлик хизматлари бозоридаги тажриба, аудиторлик ташкилоти ходимларининг касбий маҳорати, аудиторлик хизматларининг нархи каби мезонлар ҳисобга олинди.
Танлов натижаларига кўра, акциядорлар умумий йиғилишининг “15” июл 2021 йилдаги қарори билан «FTF - LEA - AUDIT» МЧЖ аудиторлик ташкилоти БҲМС ва МҲХСга мувофиқ Жамият молиявий ҳисоботининг йиллик аудиторлик текширувини ўтказиши белгиланди.