“ТОШКЕНТ УНИВЕРМАГИ” АЖнинг ҚИСҚАЧА ТАВСИФИ (собиқ Тошкент МУМ)
Универмаг 1964 йилнинг октябрь ойида очилган. 1993 йилда акциядорлик жамиятига айлантирилган. Унинг замонавий тўрт қаватли биноси пойтахт марказида жойлашган. Тошкент шаҳрининг барча аҳолиси савдо пунктининг харидори ҳисобланади. “Ташкент палас”, “Гранд Мир”, Ўзбекистон” меҳмонхонлари, темирйўл вокзали ва автостанцияларнинг яқинлиги, аэропортдан транспорт воситаларининг қулайлиги Ўзбекистон аҳолисининг ва пойтахтимиз меҳмонларининг кўпчилигини супермаркетга жалб этади.
1998 - 2001 йилларда “ Тошкент универмаги “АЖ қайта таъмирланди ва техник жиҳатдан қайта жиҳозланди, бунинг натижасида корхона эндиликда супермаркетнинг барча замонавий талабларига тўлиқ жавоб бермоқда.
“Тошкент универмаги “АЖ савдо соҳасида Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик савдо корхоналаридн бири ҳисобланади. Меҳнат жамоасининг савдо-ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш бўйича шаклланган анъаналари савдо маҳсулотлари турини кенгайтриш ва илғор технологияларни жалб этишни таъминлаш имконини бермоқда.
“Тошкент универмаги “АЖда нозиқ-овқат товарларининг барча товар гуруҳлари:
газлама, аёллар ва болалар кийимлари ҳамда оёқ кийимлари, тайёр ва трикотаж моллари, ички кийимлар, атторлик ва пафюмерия моллари, пардалар, пардали материаллар, эсдалик совғалари, соатлар, девонхона товарлари, қоғоз маҳсулотлари, уй-рўзғор ва хўжалик моллари, гилам ва гилам маҳсулотлари, мураккаб маиший техника, телерадио товарлари, шунингдек, озиқ-овқат молларининг кенг турлари сотилмоқда.
“Тошкент универмаги “ савдо корхонасини нафақат республикамизда, балки чет элларда ҳам яхши билишади. Кўп йиллик ишчан ҳамкорлик мобайнида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва аҳоли ўртасида харидоргир бўлган халқ истеъмоли товарларини хорижий ҳамкорларга узлуксиз етказиб бериш йўлга қўйилган. Корхона акциядорлик жамиятига айлантирилган вақтдан бошлаб турли мамлакатларга товарлар етказиб бериш тўғрисида тузилган битимлар ҳисобига уларни етказиб бериш географияси сезиларли даражада кенгайди.
Ҳозирги вақтда “Тошкент универмаги” АЖ сотиб олишдаги йирик улгуржи имкониятларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасига мақбул нархларда юқори сифатли кенг турдаги озиқ-овқат ва саноат молларини етказиб бераётган чет эл фирмалари билан ишчан алоқалар ўрнатган.
Супермаркетнинг савдо майдони 11 минг квадрат метрдан ортиқ. Умумий майдони 7 минг квадрат метрдан зиёд бўлган икки ярусли нодир ерости омборхона бинолари бор. Товарларни савдо залларига етказиб бериш учун уларга лифтлар ўрнатилган, келтирилаётган товарларни тушириш учун керакли механизмлар билан таъминланган.
Супермаркет барча асосий коммуникацияларга эга: электр, сув, иссиқлик, газ таъминоти. Ерости йўллари жуда қулай, дебаркадерларда бир вақтнинг ўзида 8 та автомашинадан юк туширилиши мумкин.
Супермаркетга келувчиларга қулайликлар яратиш учун унинг икинчи қаватида кафетерий, биринчи қаватида эса кафе ва бар очилган.
Супермаркетда аҳолига ва пойтахт меҳмонларига кенг кўламли қўшимча хизматлар кўрсатилади: соат тузатиш, тайёр кийимларни қайта тўғрилаб тикиш, ўймакорлик ишлари,, гўзаллик салони, сауна, тиббиёт хонаси, шунингдек, тикув цехи шулар жумласидан. Акциядорлик жамияти ўзининг 200 ўринли “Нарўз” дам олиш уйига эга. У Чорвоқ сув омбори зонасидаги хушманзара жойда жойлашган.
“ТОШКЕНТ УНИВЕРМАГИ“ АЖ Ўзбекистон Республикасидаги даромадли (фойда келтирадиган) ва рақобатбардош корхона.
+99871 233-62-88
info@tustore.uz