“НАВРЎЗ” дам олиш уйига таклиф этамиз
Агар Сиз мусаффо тоғ ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олмоқчи, тоғ чўққиларидаги қорлардан ва Чорвоқ сув омборининг мовийлигидан завқланмоқчи, тоғ шаршараси сувидан роҳатланмоқчи ёки ҳовузда маза қилиб чўмилмоқчи бўлсангиз, «Toshkent univermagi» aksiyadorlik jamiyati га қарашли “НАВРЎЗ” дам олиш уйига таклиф этамиз. Дам олиш уйи Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Янгиқўрғон қишлоғидаги Чорвоқ сув омборининг хушманзара қирғоғида жойлашган.
Дам олиш уйида икки ва уч қаватли турар-жой бинолари, ошхона бор, мароқли дам олиш учун барча шароитлар яратилган: сауна, бильярд зали, спорт майдони, кутубхона, мусиқавий фаввора, болалар майдончаси, кинозал мунтазам ишлаб турибди. Ажойиб ўлкамизнинг мўъжизавий табиатидан ҳайратланган дам олувчилар бу ердан унутилмас таассуротлар билан қайтишларига ишончимиз комил. Сизларни кутамиз!
Дам олиш уйига йўлланмалар харид қилиш масаласида Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси 17 –уйда жойлашган «Toshkent univermagi» АЖнинг бухгалтериясига (2 қават) мурожаат қилишингиз мумкин.
Йўлланма баҳоси:
- Оддий номерларда бир кунга бир кишига - 350 000 сўм
- Қўшимча қулайликларга эга номерларда бир кунга бир кишига – 380 000 сўм
Маълумотлар учун телефонлар: 71-233-50-23; 71-233-41-50

















