«TOSHKENT UNIVERMAGI» АЖНИНГ РАҲБАРЛАРИ ҲАҚИДА
«Toshkent univermagi» АЖнинг Уставига мувофиқ Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш коллегиал ижро органи – Бошқарув томонидан амалга оширилади.
Бошқарув ваколатига жамиятнинг жорий фаолиятини бошқаришнинг барча масалалари киради, акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки Жамият кузатув кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар бундан мустасно.
Бошқарув аъзоларининг сони 9 кишидан иборат.
Бошқарувнинг ваколатлари:
Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Жамият фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
маркетинг тадқиқотларни ўтказиш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил қилиш;
Жамиятнинг бизнес-режаларини ишлаб чиқиш;
Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
қонун ҳужжатлари, Жамият Устав ва “Ижроия органи тўғрисида”ги низомга мувофиқ Бошқарув ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Жамият Бошқаруви раиси коллегиал ижро органи – Бошқарувнинг раҳбари ҳисобланади ва Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва давлат муассасаларида, мулкчиликнинг турли шаклидаги корхона ва ташкилотларда Жамият ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
Бошқарув раисининг ваколатлари:
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг ижро этилишини ташкил этади;
Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;
Жамият Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун Жамият ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ўрнатилган тартибда киритади;
Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки Жамият аудитори талабига кўра тақдим этилишини таъминлайди;
акциядорларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ахборот олиш, Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш, дивидендлар тўлови бўйича барча ҳуқуқларига амал қилинишини таъминлайди;
Жамият мол-мулки ва пул маблағларини қонун ҳужжатларида ва Жамият ички меъёрий ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тасарруф қилади;
Жамият номидан шартномалар, контрактлар ва бошқа битимлар тузади;
Жамият номидан ишончномалар беради;
Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб рақами ва бошқа ҳисобларни очади;
Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга ва бошқа шахсларга жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия хисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
штатларни тасдиқлайди, уларни малакали кадрлар билан тўлиқлигини таъминлайди;
ходимлар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади ва уларни тугатиш (бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилади;
раис ўринбосарлари ва Бошқарув аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Жамият фаолиятига оид масалаларни ҳал қилишда уларнинг ваколатларини белгилайди;
Жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди;
Жамиятнинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмаларни чиқаради, шунингдек ўзининг ваколати доирасига кирувчи масалаларга оид йўриқномалар ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;
Жамият бошқармалари ва таркибий бўлинмалари низомларини тасдиқлайди;
ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлайди;
Жамият ходимларига нисбатан амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган интизомий жазо чораларини қўллайди;
ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлайди, лавозим иш ҳақлари, уларга устамаларни, турли қўшимча тўловларни белгилайди, Жамият ходимларини рағбатлантиради, шунингдек, Жамият ходимларини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида компенсация тўловларини ўрнатади;
амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилади;
қонун ҳужжатлари, Жамият Устави ва “Ижроия органи тўғрисида”ги низомга мувофиқ Бошқарув ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳал этади.
«Toshkent univermagi» АЖ Уставига мувофиқ Бошқарув раиси ва аъзоларини сайлаш Акциядорларнинг умумий йиғилишининг ваколатига киради.
15 июль 2021 йилдаги Акциядорларнинг умумий йиғилишининг қарори билан ( 44 -сон баённома, «15» июль 2021 й.) Бошқарувнинг қуйидаги таркиби сайланган:
Бошқарув раиси ва аъзолари тўғрисидаги ахборот
Бошқарув раиси - Шарипов Хамидулла Хабибуллаевич;
Туғилган йили – 1971 йил;
Маълумоти – олий, 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини “Савдо ва умумовқатланиш корхоналарини бошқариш ва иқтисодиёт” мутахассислиги бўйича тамомлаган.
«Toshkent univermagi» акциядорлик жамиятидаги меҳнат фаолияти -
28.12.1998 й. – ташқи иқтисодий алоқалар бўлими менежери;
06.03.1999 й. – озиқ-овқат мажмуаси бошлиғи;
02.01.2000 й. – товаршунос;
04.10.2004 й. – умумовқатланиш бўлими бошлиғи;
27.04.2011 й. – Бошқарув раисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари;
30.06.2011 йилдн хозирги вақтгача – Бошқарув раиси
Бошқарув аъзолари
Абдуюсупов Абдували Абдурахимович – «Наврўз» дам олиш маскани директори
Туғилган йили - 1966й.;
Маълумоти – ўрта махсус
Меҳнат фаолияти :
30.06.1992 й. - «Навруз» дам олиш уйи- электромонтёр
29.03.1999 й. - «Навруз» «Навруз» дам олиш уйи- директор ўринбосари
19.10.2010 йилдан хозирги вақтгача «Навруз» дам олиш уйи директори
Закирова Нодира Хамидуллаевна – Бош ҳисобчи
Туғилган йили - 1969й.;
Маълумоти - олий;
Меҳнат фаолияти:
10.02.1993 й. - бухгалтер
01.04.1996й.- 26.06.2007й .- бўлим бошлиғи
01.07.2008 й.- молия бўлими бошлиғи
02.11.2009 й.- бош бухгалтер ўринбосари
18.01.2013 й.- хозирги вақтгача бош бухгалтер
Азамкулов Убайдулло Гайбуллаевич – Тижорат директори
Туғилган йили - 1977й.
Маълумоти – олий
Меҳнат фаолияти :
18.06.1998 й. - сотувчи
01.04.2003 й. - бўлинма мудири ўринбосари
08.05.2003 й. - бўлинма мудири
06.2010 й.- тижорат масалалари бўйича бош менеджер
16.09.2015йилдан хозирги вақтгача тижорат масалалари бўйича директор
Абдазимова Сурайе Чуттиевна – ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича бош менежер
Туғилган йили - 1962й.
Маълумоти -олий ;
Меҳнат фаолияти :
14.08.1981 й. – кадрлар бўлими инспектори
15.08.1994 й. - касаба уюшма қўмитаси раиси
23.05.2008 й.- кадрлар бўлими бош менеджери
27.04.2011й. – кадрлар бўйича директор ўринбосари
01.06.2013 й.- кадрлар бўлими бошлиғи
16.09.2015 й. – хозирги вақтгача бош менеджер
Шарипов Умидулло Хабибуллаевич – Маркетинг ва сотув масалалари бўйича директор
Туғилган йили - 1974й.;
Маълумоти – олий;
Меҳнат фаолияти :
04.01.1996 й.- бўлинма мудири ўринбосари
26.07.2005 й. – бўлинма мудири
14.03.2011й.- бўлим бошлиғи ўринбосари
16.09.2015й. – бўлим бошлиғи
12.01.2019 й. – бош менеджер
04.01.2021 йилдан хозирги вақтгача маркетинг ва сотув бўйича директор
Носиров Отабек Дониёр Угли – бош ҳисобчи ўринбосари
Туғилган йили - 1992й.
Маълумоти – олий
Меҳнат фаолияти:
18.11.2020 йилдан хозирги вақтгача бош бухгалтер ўринбосари
Вахабов Абдужалил Абдусаттарович – Маркетинг бўйича бош менежер
Туғилган йили - 1983й.
Маълумоти – олий
Меҳнат фаолияти :
02.08.2001й. - оператор
19.09.2002 й. - 02.09.200й.- кассир-контролёр
02.01.2006 й. - маркетинг бўйича менеджер
01.02.2011й. – маркетинг ва реклама бўлими бошлиғи
01.05.2012 й.- ташкилий-техника бўлими бошлиғи
16.09.2015 йилдан хозирги вақтгача маркетинг бўйича бош менеджер
Таджибаев Асатулла Мелибоевич – бренд-менежер
Туғилган йили – 1966й.
Маълумоти - олий
Меҳнат фаолияти :
14.11.1999 й. - товаровед
01.08.2001 й. - бўлим бошлиғи
16.09.2015 й. - бўлим бош менеджери
12.01.2019 йилдан хозирги вақтгача - бренд - менеджер
+99871 233-62-88
info@tustore.uz