БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ, ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ ВА НОМЗОДЛАРГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР
Тасдиқланган ташкилий тузилма ва штат жадвалига мувофиқ «Toshkent univermagi» АЖда 2022 йилнинг 1 апрели ҳолатига қуйидаги бўш иш ўринлари мавжуд:
- Бўш иш ўрни – Хизмат хоналари фарроши.
Ушбу лавозим бўйича бўш иш ўрни – 2 штат бирлиги;
Ишга қабул қилиш шартлари:
- тўлиқ бандлик, 8 соатлик иш куни;
- дам олиш кунлари, жадвал бўйича ҳафтасига 2 кун;
- вақтбай иш ҳақи тўлови.
Номзодларга талаблар:
- озодалик, масъулиятлилик, хушмуомалалик, жамоада ишлай олиш қобилияти.
- Бўш иш ўрни – Электромонтер.
Ушбу лавозим бўйича бўш иш ўрни – 1 штат бирлиги;
Ишга қабул қилиш шартлари:
- тўлиқ бандлик, 8 соатлик иш куни;
- дам олиш кунлари, жадвал бўйича ҳафтасига 2 кун;
- вақтбай иш ҳақи тўлови.
Номзодларга талаблар:
- ўрта-махсус профессионал маълумот, ушбу мутахассислик бўйича тегишли тайёргарликдан ўтган ва гувоҳномага эга бўлиши, хавфсиз иш юритиш малакасига эга бўлиши, электр хавфсизлиги бўйича камида гуруҳга мансуб (1000 В) бўлиши ва мустақил ишлаш учун рухсатга эга бўлиши зарур;
- масъулиятлилик, хушмуомалалик, жамоада ишлай олиш қобилияти.
Юқоридаги иш ўринлари Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокимининг 2021 йил 21 октябрдаги 204-14-199-Q/21-сонли Қарорига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш (квота) ва захирага қўйиш мақсадида ташкил қилинган ва заҳирага олинган.