Жамият фаолиятининг предмети ва мақсадлари
Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молия-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.
«Toshkent univermagi» АЖнинг Уставига мувофиқ Жамиятнинг фаолиятининг предмети (асосий йўналишлари):
- халқ истеъмоли молларини сотиш;
- чакана, улгуржи, тижорат-восита савдоси, ноѐб (антиквар) буюмларни сотиб олиш, товарларни тижорат-восита асосида харид қилиш ва сотиш, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан тайѐрланган буюмларни сотиш, саньат асарлари, халқнинг бадиий ҳунармандчилик ва нашриѐт маҳсулотларини сотиш;
- молиявий маблағларни, инвесторларни, ақлий мулк объектларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулки ва айрим номулкий ҳуқуқларини жалб қилиш;
- юридик шахслар ва Ўзбекистон Республикаси, шунингдек чет эл фуқароларининг Жамият сотаѐтган товарларга ва кўрсатаѐтган хизматга бўлган эҳтиѐжини қондириш;
- ташқи иқтисодий ва тадбиркорлик фаолияти;
- янги корхоналар, қўшма корхоналар ташкил этиш;
- маркетингни амалга ошириш, ярмаркалар, кўргазмалар ва ким ошди савдолари (аукцион) ўтказиш;
- ишлаб чиқариш фаолияти;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ четга товар чиқариш ва четдан товар келтириш;
- воситачилик, дилерлик, консигнацион, шунингдек савдо воситачилиги ва олди –сотди фаолиятини амалга ошириш;
- аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш, умумовқатланиш тармоқларини (кафетерий, ресторан, бар в. ҳ.) ташкил этиш;
- савдо, молиявий ва ишлаб чиқариш фаолияти;
- қурилиш;
- кўчар ва кўчмас мулклар харид қилиш ва у билан боғлиқ савдо фаолиятини амалга ошириш, савдо майдонлари ва омборхоналарни ижарага бериш;
- ўз маблағларини қимматли қоғозлар чиқаришга сарфлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда корхоналар ташкил этиш;
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар чиқариш йўли билан юридик шахслар ва Ўзбекистон Республикаси, жумладан, чет эл фуқароларининг молиявий маблағларини, мулкини ва айрим номулкий ҳуқуқларини шунингдек, ақлий мулкка бўлган ҳуқуқни жалб қилиш;
- ҳар хил маҳсулотлар ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар);
- тўғридан-тўғри шартномага асосланган таъминотчилик, олди-сотди, савдо-воситачилик фаолиятини амалга оширувчи корхоналар, консигнацион омборлар, фирма дўконлари, савдо уйлари, даллоллик (брокерлик) идоралари, лизинг, логистик ва бошқа компаниялар ташкил этиш, шунингдек, мустақил ишлаб чиқаришни ташкил этиш, воситачилик савдоси ҳуқуқига эга бўлган фирма ва чакана савдо дўконлари очиш,
- умумовқатланиш тармоқларини ташкил этиш;
- республикадаги ва чет эллардаги ўқув юртларида кадрлар тайѐрлаш ва уларни қайта
- тайёрлаш ишларини амалга ошириш ва молиявий жиҳатдан таьминлаш;
- республика фуқароларига турли хил, жумладан, ахборот, маркетинг, реклама бўйича хизмат кўрсатиш, чет эл фуқароларига қонунда белгиланган тартибда хизмат кўрсатиш (умумовқатланиш, меҳмонхонага жойлаштириш, сайѐҳлик в. б.).
Жамият юқорида кўрсатилган фаолият турларидан ташқари тадбиркорлик фаолиятининг қонунчиликка зид келмайдиган бошқа турлари билан шуғулланиши мумкин.
Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан сўнг амалга оширилади.
Жамиятнинг ташқи иқтисодий фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.