«TOSHKENT UNIVERMAGI» АЖНИНГ БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ
Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан “29” июн 2017 йилда тасдиқланган (“29” июн 2017 йилдаги 36-сонли баённома) ва Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона дарча” тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш маркази томонидан “28” июл 2017 йилда 00436-сон билан рўйхатга олинган «Toshkent univermagi» АЖ Уставига асосан қуйидагилар «Toshkent univermagi» АЖнинг бошқарув органлари ҳисобланади:
Акциядорларнинг умумий йиғилиши;
Кузатув кенгаши;
Бошқарув – коллегиал ижро органи.
Акциядорларнинг умумий йиғилиш «Toshkent univermagi» АЖнинг олий бошқарув органи ҳисобланади.
Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугагандан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлар ҳисобланади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш, акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилиши тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этиладиган материаллар (ахборот) рўйхати Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишда умумий йиғилишда масофавий иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш ва овозга қўйилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш имкониятини таъминлаш учун ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш мумкин. Акциядорларнинг умумий йиғилишида масофавий иштирок этиш ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофавий электрон овоз беришнинг умумий тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишининг ваколатлари:
Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
Жамиятни қайта ташкил этиш;
Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
Жамият Кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
Жамият устав фондини камайтириш;
ўз акцияларини олиш;
Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
Жамиятнинг коллегиал ижроия органини тузиш, Бошқарув аъзоларини сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, Бошқарув раисини сайлаш (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек, тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
Жамият Кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколатлари доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдорини белгилаш;
Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдорини белгилаш;
акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда сотиб олишда акциядорларнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;
Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
Жамиятнинг Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек, уларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузиладиган битимлар бўйича қарор қабул қилиш.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиши мумкин.
«Toshkent univermagi» АЖ Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонун ҳужжатлари ва жамият устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.
Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 9 кишидан иборат.
Жамият Кузатув кенгашининг ваколатлари:
Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибини тайёрлаш;
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
Жамиянинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда Жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси Жамият Кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;
ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек, ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
Жамият Бошқарувининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни Бошқарувдан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
Жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
Жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
Жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
Жамият Бошқаруви раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш;
қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда аффилланган шахслар иштирокида битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш ҳақида қарор қабул қилиш;
Жамият Уставига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиришларни киритиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан, акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш матнини тасдиқлаш;
Жамият Кузатув кенгаши ваколатлари доирасига қонун ҳужжатларига, Уставга ва акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган "Кузатув кенгаши тўғрисида"ги низомга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
Бошқарув – коллегиал ижро органи «Toshkent univermagi» АЖнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади.
Бошқарув ваколатига жамиятнинг жорий фаолиятини бошқаришнинг барча масалалари киради, акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки Жамият кузатув кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар бундан мустасно.
Бошқарув аъзоларининг сони 9 кишидан иборат.
Бошқарувнинг ваколатлари:
Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Жамият фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
маркетинг тадқиқотларни ўтказиш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил қилиш;
Жамиятнинг бизнес-режаларини ишлаб чиқиш;
Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
қонун ҳужжатлари, Жамият Устав ва “Ижроия органи тўғрисида”ги низомга мувофиқ Бошқарув ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Жамият Бошқаруви раиси коллегиал ижро органи – Бошқарувнинг раҳбари ҳисобланади ва Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва давлат муассасаларида, мулкчиликнинг турли шаклидаги корхона ва ташкилотларда Жамият ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
Бошқарув раисининг ваколатлари:
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг ижро этилишини ташкил этади;
Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;
Жамият Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун Жамият ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ўрнатилган тартибда киритади;
Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки Жамият аудитори талабига кўра тақдим этилишини таъминлайди;
акциядорларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ахборот олиш, Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш, дивидендлар тўлови бўйича барча ҳуқуқларига амал қилинишини таъминлайди;
Жамият мол-мулки ва пул маблағларини қонун ҳужжатларида ва Жамият ички меъёрий ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тасарруф қилади;
Жамият номидан шартномалар, контрактлар ва бошқа битимлар тузади;
Жамият номидан ишончномалар беради;
Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб рақами ва бошқа ҳисобларни очади;
Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга ва бошқа шахсларга жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия хисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
штатларни тасдиқлайди, уларни малакали кадрлар билан тўлиқлигини таъминлайди;
ходимлар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади ва уларни тугатиш (бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилади;
раис ўринбосарлари ва Бошқарув аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Жамият фаолиятига оид масалаларни ҳал қилишда уларнинг ваколатларини белгилайди;
Жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди;
Жамиятнинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмаларни чиқаради, шунингдек ўзининг ваколати доирасига кирувчи масалаларга оид йўриқномалар ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;
Жамият бошқармалари ва таркибий бўлинмалари низомларини тасдиқлайди;
ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлайди;
Жамият ходимларига нисбатан амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган интизомий жазо чораларини қўллайди;
ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлайди, лавозим иш ҳақлари, уларга устамаларни, турли қўшимча тўловларни белгилайди, Жамият ходимларини рағбатлантиради, шунингдек, Жамият ходимларини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида компенсация тўловларини ўрнатади;
амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилади;
қонун ҳужжатлари, Жамият Устави ва “Ижроия органи тўғрисида”ги низомга мувофиқ Бошқарув ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳал этади.
«Toshkent univermagi» АЖ Уставига мувофиқ Тафтиш комиссияси Жамиятнинг назорат органи ҳисобланади.
Тафтиш комиссияси Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилади.
Тафтиш комиссияси 3 кишидан таркиб топади.
Тафтиш комиссиясининг ваколатлари:
бир йиллик давр ичидаги фаолият якунлари бўйича Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш;
бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш;
Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра хулоса тузиш;
Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани тайёрлаш;
Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Жамият Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқиш.
Меҳнат муносабатларини тартибга солиш ва ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида «Toshkent univermagi» АЖда тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари тармоқ касаба уюшмасига қарашли бошланғич касаба уюшма ташкилоти ташкил этилган.
«Toshkent univermagi» АЖ меҳнат жамоасининг “8” июл 2020 йилдаги йиғилишида меҳнат жамоаси вакили сифатида фаолият юритувчи қуйидаги таркибдаги касаба уюшма қўмитаси сайланди.
«Toshkent univermagi» акциядорлик жамияти
Касаба уюшма қўмитаси таркиби
№ |
Фамилияси, исми шарифи |
Лавозими |
1. |
Абдазимова С.Ч. |
Бош менеджер |
2. |
Литвинова Е.В. |
Маркетинг бўйича мутахассис |
3.
|
Вахабов А.А. |
Бош менеджер |
4. |
Якубов А.А. |
Хўжалик хизмати бошлиғи |
5. |
Мамадалиева К.Ш.
|
Бухгалтер-кассир |
«Toshkent univermagi» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси касаба уюшмаси аъзоларининг муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш, меҳнат шартномалари ва контрактларни тузиш ва бекор қилиш, иш ҳақини ўз вақтида тўлаш масалаларида ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди, касаба уюшмалари аъзоларининг саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари, маданий-оммавий ва спорт тадбирларини ташкил этиш, мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, давлат ва суд органларида ходимларнинг манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади.
+99871 233-62-88
info@tustore.uz