“TOSHKENT UNIVERMАGI” акциядорлик жамияти 2011 йилдан 2014 йилгача бўлган давр учун ҳисобланган дивидендларини олмаган ўз акциядорларини шу йиллар бўйича уларга тўланиши лозим бўлган дивидендларини олишлари учун универмагнинг бухгалтериясига учрашишлари кераклиги тўғрисида хабардор қилади.
Мазкур хабарнома орқали “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 42 – моддасига мувофиқ акциядор ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарийни ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиши шартлигини эслатамиз. Акциядор ўзига оид маълумотлар ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этмаган ҳолларда акциядорни ўз вақтида хабардор қилмагани ва бунинг оқибатида унга етказилган зарар учун Жамият жавобгар бўлмайди.
Инвентаризация ўтказилиши ва акциядорларнинг анкетадаги маълумотлари акциядорлар рўйхатидаги маълумотлари билан солиштирилиши сабабли акциядорлардан мазкур хабарномани олгач, “TOSHKENT UNIVERMАGI” акциядорлик жамиятига паспортлари ёки шахсларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг аслини ва нусхасини шахсан тақдим этишларини сўраймиз.
Боғланиш учун телефонлар: +(99871)256-79-97; +(99871)233-41-50; +(99871)233-40-91; +(99871)256-30-01