“Toshkent univermagi” АJ Сизни 2015 йил 18 июнь куни соат 10.00да Тошкент ш., Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 17 – уйда жойлашган универмагнинг 4- қаватидаги “Маънавият ва маърифат” хонасида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилади. Жамиятнинг веб-сайти - www.tustore.uz . Электрон почта манзили - Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
КУН ТАРТИБИ:
Жамият акциядорларини акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорларнинг 2015 йил 20 май ҳолатига кўра шакллантирилган реестрини тузиш санаси.
Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этишлари учун акциядорларнинг
2015 йил 12 июнь ҳолатига кўра реестрини тузиш санаси.
Акциядорларни акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш ва акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этишлари учун акциядорлар реестрини тузиш санаси ҳақида қарор қабул қилиш куни - 2015 йил 20 май.
Умумий йиғилишда иштирок этишлари учун акциядорларда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларида эса. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши керак.
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш даврида акциядорлар Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича тафтиш комиссияси ва аудиторлик ташкилотининг хулосалари, Кузатув кенгашининг коллегиал ижро органи аъзолари билвн тузилган шартномалар муддатини узайтириш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар ҳақидаги маълумотлар, АЖнинг Уставига киритилаётган ўзгартириш ва тўлдиришлар лойиҳаси билан ҳар куни (шанба ва якшанбадан ташқари) соат 10.00 дан 13.00 гача маъмурий бинонинг 3 қаватидаги 26- хонада танишишлари мумкин.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 62-моддасига мувофиқ Жамият акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида электрон почта орқали хабарнома юборишга мажбур. Бундан буён акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳақида хабар бериш учун Сиздан электрон почтангиз тўғрисидаги маълумотларни бизнинг электрон почтамиз: e-mail: info@tustore. uz га ёки веб- сайтимиз: www.tustore.uz га юборишингизни сўраймиз.
Ушбу орқали шуни ҳам эслатамизки, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 42-моддасига мувофиқ акциядор ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарийни ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳакида ўз вақтида хабардор қилиши керак. Акциядор ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот тақдим этмаган ҳолларда Жамият акциядорга ўз вақтида хабар бермагани ва шу боис акциядорга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.
Инвентаризация ўтказилиши ҳамда акциядорларнинг анкетадаги маълумотлари акциядорлар реестридаги маълумотларга солиштирилиши муносабати билан акциядорлардан мазкур хабарномани олганларидан сўнг паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини ва нусхасини “Toshkent univermagi” АJ га тақдим этишларини сўраймиз.
Кузатув кенгаши
+99871 233-62-88
info@tustore.uz